15 Октябр 2020 йил 329

Жиноят содир этган шахслар билан профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда.

Мирзаобод тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори Д.Ғанибоева ва Навбаҳор маҳалласи профилактика инспектори Ф.Абдуллаевлар Мирзаобод тумани Навбаҳор маҳалласида истиқомат қилувчи, Ўз. Рес. Жкнинг 169-моддаси 3-қисми "в" бандига асосан жиноят иши қўзғатилган Ю.С билан профилактик суҳбат олиб борилди. Суҳбат жараёнида Ю.Сга қайта жиноят содир этмаслиги, "қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан сўнг ҳам чиқиши", ўғирлик йўли билан олинган бировнинг нарсаси ҳеч қачон бировга" буюрмаслиги, мамлакатимизда аёлларга бўлган эътибор кун сайин ортиб бораётганлиги, "тўғри йўл" билан ҳам даромад олиш мумкинлиги, сўнги пушаймон ўзига душман эканлиги, фарзандининг жиноят содир қилиши ота-она учун катта иснод эканлиги, аёл киши жиноят содир қилиши уятли ҳол эканлиги, келгусида салбий ҳатти-харакатлар содир қилмаслиги, бу хатони такрорламаслиги лозимлиги айтиб ўтилиб, зарур тавсия ва тушунчалар берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech