11 Январ 2022 йил 552

Юридик шахсларга – хизмат кўрсатиш.

Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қабул қилинаётган чоралар самарадорлиги ва натижадорлиги етакчи халқаро молиявий ташкилотлар ва рейтинг агентликларининг ижобий баҳоларида холисона акс эттирилмоқда. Жаҳон банкининг «Бизнесни юритиш 2018» ҳисоботида Ўзбекистон тадбиркорлик учун янада қулай шароитлар яратиш бўйича ислоҳотчи давлатлар қаторида жаҳонда биринчи ўнталикка кирди.

Шу билан бирга, бир қатор йўналишларда тадбиркорлик соҳасини давлат томонидан тартибга солишнинг бюрократлашган методлари ҳали ҳам сақланиб қолмоқда, бу эса, ўз навбатида, маҳаллий бизнеснинг рақобатдошлигини жадал ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитига янги технологиялар ва инновацияларни татбиқ қилиш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича давлат сиёсатининг изчиллигига бўлган ишончни мустаҳкамлашга тўсқинлик қилмоқда.

Хусусан:

-биринчидан, тадбиркорлик фаолияти соҳасида замонавий талабларга жавоб бермайдиган, умрини ўтаб бўлган кўп миқдордаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари сақланиб қолмоқда;

-иккинчидан, бизнес жараёнларини бошқаришнинг бозор механизмлари жуда секинлик билан татбиқ этилмоқда, шу жумладан, тартибга солиш функциялари ҳаддан ташқари марказлашган, ўзини ўзи тартибга солиш ва жамоатчилик назорати механизмлари суст даражада қолмоқда;

-учинчидан, тадбиркорлар ҳанузгача айрим ваколатли органлар томонидан лицензия ва рухсатнома бериш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштиришда маъмурий тартиб-таомилларнинг чўзилиш ҳолатлари билан тўқнашмоқда;

-тўртинчидан, ваколатли давлат органлари ўртасида лицензия ва рухсат бериш хусусиятидаги ҳужжатларни тубдан қисқартириш, маъмурий тартиб-таомилларни янада соддалаштириш ва очиқлик даражасини оширишга қаратилган ўзаро ҳамкорлик зарур даражада олиб борилмаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрель кунидаги “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5409-сонли фармони талабларини ижобий таъминлаш мақсадида, Сирдарё вилояти ИИБ Патруль пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ва унинг қуйи тизимларидаги назорат-лицензиялаш фаолияти гуруҳлари томонидан ўтган 2021 йил давомида вилоятимиз ҳудудида фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилотларга 129 маротаба юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, 55 та муҳр ясашга, 38 та муҳр йўқ қилишга ҳамда 41 та объектларнинг техник мустаҳкамлиги бўйича хулосалар берилди.

Бинобарин, 55 маротаба Ўзбекистон Республикаси Давлат герби туширилган муҳр ясашга рухсатномалар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 31 июль кунидаги “Оилавий болалар уйи тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 158-сонли Қарори асосида вилоятимиздаги 5 нафар юридик шахсларни мурожаатлари кўриб чиқилиб, улар томонидан оилавий болалар уйи ташкил этганликлари учун гербли муҳр ясашга рухсатномалар берилди, 

Сирдарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси

Text to speech