1 Декабр 2020 йил 275

“You tube.com”ижтимоий тармоғида “Ички ишлар ходими билан хотиним жинсий алоқа қилди” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан муносабат.

Кенг мухокамаларга сабаб бўлаётган “Ички ишлар ходими билан хотиним жинсий алоқа қилди” сарлавҳаси остида фуқаро Х.Д. нинг ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган видео мурожаатида келтирилган важлари юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш олиб борилди.

Фуқаро Х.Д. айнан шу масалада олдин икки маротаба мурожаат йўллаганлиги, унинг мурожаатида келтирилган ҳолатлар батафсил ўрганилиб, кўрсатмалар олинганлиги, фуқаро Х.Днинг кўрсатмалари ва ҳолатга алоқадор бўлган барча фуқаролар, унинг турмуш ўртоғи Л.К ҳақида Ширин шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ушбу оиланинг мазкур масаладаги важлари ўрганилиб, зарурий маълумотлар тақдим этилганлигини инобатга олиб, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув зарурати борлиги сабабли Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Cуриштирув натижалари бўйича қўшимча малумот берилади.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech