28 Октябр 2021 йил 420

Яшаш уйида гиёҳванд модда сақлаётган шахс аниқланди

Тинтув ўтказиш қарори асосида, Сирдарё вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Сирдарё тумани Илғор маҳалласида яшовчи, Б.Гнинг яшаш хонадон тинтув ўтказилганда, яшаш хонадони меҳмонхонаси шкафидан оқ рангли матодан тикилган халтачада, ўзидан ўткир ҳид таратувчи, яшил рангли, қуруқ ҳолатдаги марихуана гиёҳвандлик воситасига ўхшаш восита борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган. Б.Г мазкур гиёҳвандлик воситасини яшаш уйида экиб парваришлаганлиги аниқланган. Суд кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, Б.Гнинг хонадонида аниқланган ўрамдаги ўзидан ўткир ҳид тарқатувчи, ўсимлик моддалари таркибида фаол гиёҳванд модда, тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, марихуана эканлиги ва оғирлиги 94 граммга тенглиги кўрсатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди ва 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech