18 Ноябр 2021 йил 377

Ховос туманида яшовчи иш билан банд бўлмаган оила аъзоларни иш билан таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ховос туманда яшовчи иш билан банд бўлмаган оила аъзоларни иш билан таъминлаш мақсадида ўтказиладиган бўш иш ўринлари ярмаркаси тумандаги бандлиги таъминланмаган ишсиз фуқароларни, меҳнат мигрантларини ҳамда тумандаги ишсиз ёшлар, битирувчилар, туман ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида турган ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган махкумларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш бўйича “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ушбу ўтказилган “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” ярмаркаси  тадбирига 17 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг кўргазмали қуроллари ва стендлари билан бўш иш ўрни ва ихтиёрий хисобот топширган “BESH FESHION” фабрикаси, “Yangier Karvon servis” МЧЖ, Жамоат иши ва “Ховос туман йўл хўжалиги пудрат таьмирлаш фойдаланиш” корхонаси, “Elegant” МЧЖ, “Ховос туман 1-МТМ, 2-МТМ, 3-МТМ 4-МТМ, 14-саньат ва мусиқа мактаби” бўш иш ўрни билан жами 300 та бўш иш ўрни билан тадбирда иштирок этиб, “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” ярмаркасида қатнашдилар.

Якка тартибдаги тадбиркорликни афзаллик томонлари ва Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиблари тўғрисида аҳолига ҳуқуқий маслахатлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз ўзини банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш  тўғрисидаги 566-сонли қарори ҳақида келганларга маълумот берилиб, ушбу гувоҳномани олган фуқароларга бериладиган имтиёзлар ва афзалликлари ҳамда уларга ижтимоий ҳуқуқий кафолатлари тўғрисида тушинтириш ишлари олиб борилди.

Ховос тумани ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган махкумлардан 15 нафари иштирок этди ва уларнинг мутахассислигидан келиб чиққан ҳолда бўш иш ўринлари таклиф этилди. 

Ярмарка натижаларига кўра, жами 120 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминлаш бўйича йўлланмалар берилди, шунингдек 78 нафар ишсиз фуқарога ҳуқуқий маслахат ва тушунчалар берилди.

    Ховос туман ИИБ Пробация гуруҳи

Text to speech