20 Октябр 2021 йил 443

Хонадонга яширинча кириб ўзганинг мол-мулкларини ўғирлаган шахс қўлга олинди.

2021 йил 13 октябрь куни Ширин шаҳар, Фарҳод маҳалласи яшовчи фуқаро Б. С номаълум шахс яшаш хонадонига дераза ойнаси орқали кириб, уйида бўлган бир дона 2.000.000 сўмлик «РEДМИ-9» номли телефон аппарати, бир дона қора рангли эркаклар чарм курткаси ва унинг чўнтагида бўлган 100.000 сўм пулларни ўғирлаб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Жиноят қидирув тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суруштирув ишлари давомида мазкур жиноятни Тошкент вилояти Бекобод туманида яшовчи Ғ.А эканлиги аниқланиб, ундан жабрланувчи С.Б га тегишли бўлган бир дона «РEДМИ-9» номли телефон аппарати ва бир дона қора рангли эркаклар чарм курткаси далилий ашё тариқасида олиниб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ғ.Ага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech