21 Декабр 2021 йил 250

“Хавфсиз тун тадбири давомида” Боёвут тумани ИИБ ходимлари томонидан суд томонидан юклатилган тақиқ ва чекловларга риоя этиб яшаётган шахслар текширилди.

Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, Аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётганлар 51 нафарини, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётганлар 28 нафарни, Озодликни чеклаш жазосини ўтаётганлар 43 нафарни, Синов муддати жазосини 1 нафарини, муддатидан илгари шартли озод этилганлар 38 нафарни жами 161 нафар назорат остидаги шахсларни ташкил этади.

Ҳозирги кунда Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган шахслар томонидан қайта жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишларини олдини олиш, мақсадида тумани ИИБ бошлиғининг кунлик тун тадбирига жалб этилган соҳавий хизматлари билан ҳамкорликда 51 нафар ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган назорат остидагиларни иш жойларидан ҳамда 43 нафар Озодликни чеклаш жазосини ўтаётган назорат остидаги шахсларни суд томонидан юклатилган тақиқ ва чекловларга риоя этиб яшаётганлигини текширилиб, мунтаззам назорат қилиб борилмоқда.   

          Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи 

Text to speech