2 Июл 2020 йил 1152

“Вирус блокатор” (бейджик) 2 метр масофагача вирусдан ҳимоя қилади, дейишяпти. Шу ростми?

Вируслар блокатори — Японияда кашф қилинган индивидуал бейдж, ҳозирги вақтда Россия компаниялари ҳам уни ишлаб чиқармоқда. Кашфиётчиларнинг таъкидлашича, бейджга киритилган диоксид хлорид моддаси инсон атрофидаги ҳавони зарарсизлантиришга ва бактерия, вирус ва қўзиқоринларни йўқ қилишга ёрдам беради.

Афсуски, бундай баёнотлар бейджлар ҳақиқатдан инсон атрофида тозаликни таъминлашга қодирлигини далилловчи бирор асосланган илмий мақолага таянмаган. Диоксид хлор буғ шаклида А грипп вируси фаоллигини пасайтиради, бунинг учун уни сепиш керак, пластик ёки қоғозга киритиш эмас. Бундан ташқари, тажрибада моддани фақат битта касаллик қўзғатувчисида синовдан ўтказишган, ишлаб чиқарувчилар эса барча мавжуд микроорганизмлардан 99 фоизга ҳимоялашини айтишмоқда.

Text to speech