30 Ноябр 2022 йил 293

Вазирлар Маҳкамаси қарори ижроси юзасидан тарғибот ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2022 йил 14 октябр кунги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда давлат органлари ва ташкилотлари идоравий қоровуллик бўлинмаларининг фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 598-сонли қарори ижроси юзасидан, Гулистон шаҳар корхона ва ташкилотларнинг масъул вакиллари иштирокида тарғибот учрашув ўтказилди.

Ўтказилган учрашув давомида, масъул шахсларга объектларда қоровуллик фаолиятини ташкил этиш, идоравий қоровуллик бўлинмалари фаолияти, қўриқланадиган объектлар ҳақида тушунчалар берилди.

Асосий эътибор, фуқароларнинг ва давлат идоралари моддий бойликларини қўриқланишини таъминлаш, қоровуллик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг вазифалари ва ваколатлари, тезкор алоқа чақирувларни ташкил этиш тартибларига қаратилиб, қарор билан белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар ёритилди.

Вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан, фуқароларни хонадонларини ишончли қўриқланишини ташкил этиш мақсадида, қўриқлаш пультига уланиш тартиби ва афзалликлари тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига амалий мисоллар билан тушунтирилди.

 Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ

Text to speech