6 Июл 2020 йил 391

“Турмуш” профилактик тадбири давомида Гулистон шаҳри...

Оила, қўни-қўшни ва қариндош-уруғ ўртасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида 2020 йил 20 май кунидан 20 июль кунига қадар республикамиз миқёсида ўтказилаётган кенг қамровли “Турмуш” профилактик тадбири давомида Гулистон шаҳрида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, оила-турмуш доирасида ҳуқуқбузарлик содир этиб профилактик ҳисобга олинган шахслар билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб, ўзига тўғри хулоса чиқариб, соғлом турмуш тарзига қайтган 36 нафар оила-турмуш доирасида ҳуқуқбузарлик содир этиб профилактик ҳисобга олинган фуқаролар профилактик ҳисобдан чиқарилди, 3 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар аниқланиб, уларга 30 кун муддатга “Ҳимоя ордери” берилди ҳамда уларга тазйиқ ва зўравонлик ўтказган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, Гулистон шаҳридаги 19 та МФЙ ларда мавжуд ажрим ёқасига келиб қолган, 31 та низоли оилалар ўрганилиб, шундан 24 та оила яраштирилиб, оилаларда мавжуд бўлган турли низоли ҳолатлар бартараф этилди.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech