25 Ноябр 2021 йил 368

Таълим муассасаларига ноқонуний жисмлар олиб келган ўқувчиларга нисбатан жавобгарлик чоралари кўрилмоқда.

Сирдарё вилояти прокуратураси ҳамда вилоят ИИБ ҲПБ нинг 2021 йил 14 октябрь кунги “Вилоят худудидаги туман-шаҳарларда жойлашган таълим муассасаларида ўқувчилар давоматини яхшилаш, вояга етмаганлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган турли хил кўринишдаги жиноятларни олдини олиш, дарс вақтида вояга етмаганларнинг интернет клублари, маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа жойларда бемақсад юришларини  олдини  олиш  ҳамда тунгги вақтларда кўнгилочар масканларда ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг кузатувисиз бўлишига йўл қўймаслик ҳақида” ги  қўшма режасига мувофиқ Гулистон шаҳар ИИБ ҲПБ ВЕМБ ходимлари томонидан барча таълим муассасаларида “Давомат”, “Ўқувчи рейди”, “ТИҒ”, “Тунгги рейд” тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Шу билан бирга кейинги вақтларда вояга етмаганлар ўртасида анъанавий ноқонуний пиротехника воситаларидан фойдаланиш ҳолатлари нисбатан кўпайиб бораётганлигидан келиб чиқиб, таълим муассасаларида “ПИРОТЕХНИКА” воситаларини аниқлаш, уларга қарши қонун талабларидан келиб чиқиб  тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, бугунги кунга келиб ўтказилаётган тадбирлар давомида вояга етмаганлар томонидан мактабларга таъқиқланган ўткир тиғли жисмларни олиб келиш билан боғлиқ 3 та ҳолат аниқланган бўлса,  ноқонуний пиротехника воситаларини олиб келиш билан боғлиқ  10 дан ортиқ ҳолатлар аниқланиб, ҳуқуқбузарлик ҳаракатларини содир этган барча вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 471-моддасига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилди.

Шу билан бирга Гулистон шаҳаридаги барча таълим муассасаларида вояга етмаганлар ноқонуний пиротехника воситаларидан фойдаланмаслик, мактабга фақат ўқув қуроллари билан ташриф буюриш, ноқонуний жисмлар олиб келмаслик, таъқиқланган жисмларни таълим муассасаларига олиб келиш бўйича қонун билан жавобгарлик чоралари белгиланганлиги тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилмоқда. Тадбирлар давом этмоқда.

 Гулистон шаҳар ИИБ ҲПБ

Text to speech