13 Октябр 2021 йил 510

Соғлом авлод -келажак пойдевори!

Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва профилактикаси каби вазифаларни амалга оширишда ички ишлар органлари сафини профессионал, етук ва малакали кадрлар билан жамлаш масаласи алоҳида устуворлик касб этади.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига қабул фақат Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари, ҳарбий академик лицей битирувчилари, шунингдек ички ишлар органлари ходимлари таркибидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Ўқувчиларни чуқурлаштирилган ва касбга йўналтирилган ҳолда ўқитиш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ИИВ академик лицейлари фаолиятининг мақсади ҳисобланади.

Ҳозирда ИИВ Сирдарё академик лицейида 479 нафар ўқувчи ёшлар таҳсил олмоқда. Жорий йилнинг 12-октабрида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги касбий тайёргарлик Бошқармасининг 2/3993 сонли қарорига асосан 25-октабр «Ички ишлар органлари ходимлари “ куни куни муносабати билан “ Янги Ўзбекистон- янги ички ишлар органи “ шиори остида ўқувчи-ёшлар ўртасида спортга бўлган интилишни, жамиятимизда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш мақсадида спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада ўқувчи-ёшлар қисқа масофага югуриш, тўсинда тортилиш, тош кўтариш, арқон тортиш, автоматни нотўлиқ қисимларга ажратиш ва йиғиш, граната улоқтириш каби йўналишлар бўйича баҳслашишди.

Қизғин баҳсларга бой бўлган мусобақа ёшларни ҳарбий хизмат ва олий ҳарбий билим юртларига киришларида асосий аҳамият касб этмоқда.

Text to speech