18 Феврал 2023 йил 238

Сирдарё вилояти ИИБда Коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Маълумки, жамият тараққиётига тўсқинлик қиладиган, мамлакатдаги мавжуд қонунларга нисбатан ишончсизлик ҳамда уларни ҳурмат қилмаслик руҳини вужудга келтирадиган салбий иллат саналган коррупция ҳозирги куннинг энг долзарб муаммоси экани ва ундан сақланиш, унинг қурбонига айланмаслик, бу иллатга қарши мамлакатимизда ҳам жиддий кураш олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 18 февраль куни Сирдарё вилояти ИИБда Коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят ишчи гуруҳи раҳбари, ўринбосарлари ва аъзолари иштирок этишди.

Йиғилишда ишчи гуруҳ томонидан ИИВнинг 2022 йил 3 март кунидаги 56-сон буйруғига асосан ички ишлар органларида коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш мақсадида 2023 йил давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури билан белгиланган вазифалар белгилаб олиниб, вилоят ИИБда коррупцияга қарши курашиш бўйича тузилган “Ишчи гуруҳ”ларнинг фаолияти таҳлил қилинди ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилаётган коррупцион жиноятларнинг сабаблари ва ушбу ҳолатларга сабаб бўлаётган омиллар, шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан келгусида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳудудий ички ишлар органларида коррупцияни олдини олишга қаратилган Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи ҳамда кўрсатмалари, мазкур йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар Дастурининг ижросига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech