22 Ноябр 2022 йил 255

Сирдарё вилояти ИИБда Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Маълумки, жамият тараққиётига тўсқинлик қиладиган, мамлакатдаги мавжуд қонунларга нисбатан ишончсизлик ҳамда уларни ҳурмат қилмаслик руҳини вужудга келтирадиган салбий иллат саналган коррупция ҳозирги куннинг энг долзарб муаммоси экани ва ундан сақланиш, унинг қурбонига айланмаслик, бу иллатга қарши мамлакатимизда ҳам жиддий кураш олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Сирдарё вилояти ИИБда Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти, Маънавий-маърифий ишлар хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник A.Inomov, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Q.Shermatov ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари, вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ ходимлари ва Коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи аъзолари иштирок этишди.

Тадбирда ишчи гуруҳ томонидан ИИВнинг 2022 йил 3 март кунидаги 56-сон буйруғига асосан Ички ишлар органларида коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш мақсадида 2022 йил давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури билан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш аҳволи ўрганилиб, вилоят ИИБда коррупцияга қарши курашиш бўйича тузилган “Ишчи гуруҳ”ларнинг фаолияти танқидий таҳлил қилинди ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилаётган коррупцион жиноятларнинг сабаблари ва ушбу ҳолатларга сабаб бўлаётган омиллар муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳудудий Ички ишлар органларида коррупцияни олдини олишга қаратилган Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи ҳамда кўрсатмалари, мазкур йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар Дастурининг ижросига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Ишчи гуруҳнинг Сирдарё вилояти Ички ишлар органларидаги ўрганишлари давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech