16 Ноябр 2021 йил 415

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таьминлаш бўлинмаси томонидан Гулистон шаҳар деҳқон бозорида тадбир ўтказилди.

Сирдарё вилоятининг шаҳар ва туманларида аҳоли орасида санитария эпидемиологик ҳамда юқумли касалликларни тарқалишини олдини олиш борасида Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси шахсий таркиби томонидан вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилиниши назорат тартибида текширилиб, фуқаролар томонидан сотиш учун олиб келинган чорва хайвонлари гўштининг белгиланган жойда ветеринария санитария кўригидан ўтказиб савдо қилинаётганлиги текширилди. Текширувлар давомида фуқаролар З.Ў, А.Қ ва С.Улар ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилмасдан, белгиланмаган жойда савдо килганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 109-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, Гулистон шаҳар Н.Зокиров кўчасида жойлашган дўконда ижарада туриб фаолият олиб бораётган фуқаро Х.Бга тегишли гўшт маҳсулотлари Сирдарё вилояти ИИБ ППХваЖТСБ карантин гуруҳи ходимлари ҳамда Гулистон шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари иштирокида текширилганда келиб чиқиши номаълум, ветеринария-санитария кўригидан ўтказилмаган 36.5 кг гўшт сақланаётганлиги аниқланди. Ушбу гўшт маҳсулотлари инсонлар истеьмоли учун яроқли ёки яроқсизлигини аниқлаш учун Вилоят ҳайвонлар касалликлари ташҳиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига юборилди.

Вилоят ҳайвонлар касалликлари ташҳиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказидан олинган текширув хулосаларига кўра ушбу гўшт маҳсулотлари инсонлар истеьмоли учун яроқсиз эканлиги, аммо ҳайвонлар истеьмоли учун зарарсиз эканлиги аниқланди.

Текширув хулосасига асосан ветеринария мутахассисларининг тавсиясига асосан ушбу гўшт маҳсулотлари вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ Кинология хизматига юк хати орқали топширилди.

Ушбу тадбир вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси

 

Text to speech