11 Март 2023 йил 324

Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган хотин-қизлар билан саф кўриги ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири ўринбосарининг 2022-йил 23-март кунидаги “Ички ишлар органларида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан ишлаш борасидаги фаолият самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар белгилаш тўғрисида”ги 73-сон фармойишига асосан Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган хотин-қизлар билан навбатдаги саф кўриги ўтказилди.

Саф кўригида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019-йил 8-августдаги “Ички ишлар органларида формали кийим-бошни кийиб юриш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 232-сонли буйруғига мувофиқ, вилоят ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган хотин-қизларнинг формали кийим-бошни кийиш қоидаларига амал қилганликлари кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Саф кўригидан сўнг ходималар билан йиғилиш ўтказилиб, унда формали кийим-бош ҳамда формали кийим-бош сирасига кирмайдиган (фуқаролик) кийимларини кийиб юриш қоидалари ҳақида тўлиқ тушунтирилиб, қоидаларга намуналар кўрсатилди.

 

Text to speech