4 Март 2023 йил 264

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида “Аёл – ҳаёт чароғбони” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қобилиятларини юзага чиқаришлари учун зарур шарт-шароит яратиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Айниқса, сўнгги йилларда уларга эътибор янада кучаймоқда. Ҳозирги пайтда жамият ҳаётининг ҳеч бир соҳасини хотин-қизларсиз тасаввур қилиш қийин.

Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасида ўтказилган навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси айнан хотин-қизларнинг жамиятимизда тутган ўрнига бағишланиб, “Аёл-ҳаёт чароғбони” мавзусида ўтказилди.

Ўтказилган “Маънавият ва маърифат” дарси ижодий учрашув тарзида ўтказилиб, Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби ўқитувчиси, халқ таълими аълочиси Зияева Мохидил Бахтиёровна ўз маърузасида бугунги кунда хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ролини кучайтириш, уларнинг сиёсий ҳуқуқларини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани туфайли уларнинг жамиятдаги тутган ўрни юксалаётганлиги, аёлни, онани эъзозланган юртнинг қудрати ортиб боравериши ҳамда келажаги буюк ва нурафшон бўлишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, тадбир давомида “8 март халқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан Сирдарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари аёл ходималари ўртасида спортнинг “Стол тенниси” тури бўйича ўтказилган мусобақада фахрли ўринларни эгаллаган аёл ходималар Бошқарма бошлиғининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир якунида ички ишлар органларида бир неча йиллар давомида хизмат қилиб нафақага чиққан ходимни кузатиш маросими ўтказилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech