27 Январ 2023 йил 264

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги 10-сонли Қарори бўйича тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.

Жорий йилнинг 26 январь куни Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 10-сонли Қарори юзасидан тарғибот учрашуви ташкил этилди.

Йиғилиш давомида ходимларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йилнинг 20 январь кунидаги 10-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти, ушбу қарор билан бўладиган ўзгаришлар, “Ички ишлар органлари ходимларнинг касбий маданият ва хизмат интизоми” талаблари бўйича ходимларга қўйилаётган талаблар тушунтириб ўтилди.

Жойларда Бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимлари томонидан тарғибот ва ташвиқот ишлари давом эттирилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech