1 Декабр 2022 йил 238

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик “МЕМОРАНДУМИ” имзоланди.

Ички ишлар органлари ходимлари, ишчи ва хизматчилари, пенсионерлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ходимларнинг ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳаққи келтирадиган машғулотга эга бўлмаган турмуш ўртоқлари ва 18 ёшга тўлган фарзандларини касбга йўналтириш, касбий қизиқиши ва лаёқатини инобатга олган ҳолда бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш, шунингдек, оилалардаги маънавий-маърифий муҳитни яхшилаш мақсадида жорий йилнинг 30 ноябрь куни Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси билан “Ўзаро ҳамкорлик меморандуми” имзоланди.

Меморандумнинг мақсади икки томонлама муносабатларнинг истиқболларини белгилаш, ўзаро қизиқиш уйғотадиган масалаларни келишган ҳолда амалга ошириш, ўзларининг ваколатлари доирасида манфаатли муносабатларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш йўлида ҳамкорликни ташкил этишдан иборат.

Меморандумда “Ишга марҳамат” мономарказларида хизмат кўрсатиш ва сервис, техник, умумқурилиш, хорижий тилларни ўқитиш, рақамли технологиялар, тадбиркорлик асослари соҳалари ва бошқа йўналишларда ходимларнинг оила аъзолари ва пенсионерларни касбга ўқитилиши белгиланган.

 Сирдарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ

Text to speech