15 Феврал 2023 йил 369

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси аппарати ходимлари билан саф кўриги ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-маёр Азизбек Исроилович Икрамовнинг жорий йилнинг 9-феврал куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлари ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019 йил 8 август кунидаги “Ички ишлар органларида формали кийим-бошни кийиб юриш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 232-сонли буйруғи ижросини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш тадбирлари давомида вилоят ички ишлар органлари шахсий таркиби томонидан хизматга келиш, кетиш ва хизмат олиб бориш жараёнида формали кийим-бош ҳамда формали кийим-бош сирасига кирмайдиган кийимларни кийиб юриш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш мақсадида, жорий йилнинг 13-феврал куни соат 08:30да Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси аппарати ходимлари билан саф кўриги ўтказилди.
Саф кўриги давомида ходимларнинг формали кийим-бошни ўрнатилган тартибда кийиб юриш қоидаларига амал қилишлари, ташқи кўринишлари, хизмат гувоҳномаларининг мавжудлиги ҳамда уларнинг саф тайёргарлиги даражасига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, формали кийим-бош сирасига кирмайдиган кийимларни кийиб юриш қоидалари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Text to speech