10 Октябр 2021 йил 440

Сирдарё вилояти ҳудудида «Хавфсиз ҳудуд» махсус профилактик тадбири ўтказиб келинмоқда.

2021 ил 24 октябр куни Республикамизда бўлиб ўтадига президентлик сайлови жараёнида жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири фармойишига асосан, Сирдарё вилояти ҳудудида «Хавфсиз ҳудуд» махсус профилактик тадбири ўтказиб келинмоқда.

Тадбир давомида, вилоятда мавжуд 164 261 та объектлардан барчаси текширилди,  шундан: 24 та меҳмонхона, 17 та ётоқхона, 382 та таълим муассасалари, 32 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари тўлиқ ўрганиб чиқилди. 

Фуқаролар томонидан паспорт-виза қоидаларига амал қилиш юзасидан, 10655 та хонадонлар ўрганилиб, текшириш давомида 936 та паспорт виза қоидасини бузган шахслар аниқланди. 

Шунингдек, тадбир давомида  16 716 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Тунги вақтларда белгиланмаган жойларда ёки бемақсад юриб фуқаролар осойишталигига зиён этказиши мумкин бўлган, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган 32 620 нафар шахслар ички ишлар органлари ва таянч пунктларига олиб келиниб, улар билан тезкор- профилактик ишловлар ўтказилди, натижада;

- 161 нафар муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар реабилитация марказларига;

- 103 нафар назоратсиз юрган вояга этмаганлар ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.

Шунингдек, тадбир давомида 404 нафар спиртли ичимликка ружу қуйган шахслар ва 245 нафар тажовузкор руҳий касалликка чалинган шахслар аниқланиб, соғлиқни сақлаш муассасаларга жойлаштирилди.

Ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган 6101 нафар шахслар билан якка тартибдаги профилактик суҳбатлар ўтказилди.

«Хавфсиз ҳудуд» махсус профилактик тадбирлари давом эттирилмоқда. 

Text to speech