13 Октябр 2021 йил 1581

Сирдарё вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўз фарзандини сотаётган она қўлга олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Б.С ўзининг 2021 йил 08 октябрь куни туғилган, фарзандини 5.000 (беш минг) АҚШ доллари эвазига сотган вақтда ушланди ва ундан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган.

Фуқаро Б.С нинг вояга етмаган фарзанди Сирдарё вилояти «Болалар уйи»га топширилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech