20 Декабр 2021 йил 451

Сирдарё туманида ўтказилган «Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари ярмаркаси» бўлиб ўтди

Сирдарё туманининг Болалар мусиқа мактабида Сирдарё туман ҳокимлиги, Сирдарё туман прокуратураси , Сирдарё туман ИИБ, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда тумандаги ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида «Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари ярмаркаси» ўтказилди.

Ушбу ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасини ташкил этишдан мақсад туманда яратилган иш ўринлари ва бўш иш ўринлари билан яқиндан таништириш ва шу билан биргаликда ишсиз аҳолини ва энг муҳими ёшларни ҳамда Сирдарё тумани ИИБ Пробация гуруҳида ҳисобда турувчиларни иш билан таъминлаш мақсад қилиб қўйилган.

«Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари ярмаркаси»да Сирдарё туманидаги 32 та корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларида мавжуд бўлган 540 та бўш иш ўринлари, шундан касб ҳунар коллежлари битирувчилари учун 315 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Ушбу меҳнат ярмаркасида Сирдарё тумани ИИБ Пробация гуруҳида ҳисобда турувчи 35 нафарини назорат остида турувчи шахсларга йўлланмалар берилиб, 7 нафар шу ернинг ўзида ишга жойлаштирилди.

Меҳнат ярмаркаси жараёнида тумандаги банд бўлмаган фуқаролар ўзларига мақбул бўлган бўш иш ўринлари билан батафсил танишиб чиқишлари ва иш билан таъминланишлари учун яратиб берилган қулай шароитлардан фойдаланган ҳолда ўзлари танлаган касблари бўйича иш ўринларига эга бўлишди.

Text to speech