16 Ноябр 2021 йил 397

Сирдарё тумани ИИБ ходимлари “Яшил макон” умуммилий тадбирида фаол иштирок этишмоқда.

2021 йил 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш орқали яшил майдонларнинг ҳажмини ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилгани муносабати билан Сирдарё тумани ҳудудида экологик муҳитни янада яхшилаш, аҳоли саломатлигини сақлаш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда Сирдарё тумани Ички ишлар бошқармаси ходимлари фаол иштирок этиб келишмоқда.

Жумладан, ушбу топшириқга асосан экилган дарахт кўчатларини турлари ҳудуднинг иқлим шароити ва экиш майдонларининг ўзига хос ҳусусиятларидан келиб чиқган ҳолда танлаб олиниб, Сирдарё тумани ИИБ маъмурий биноси, 1-2-сон ИИБ профилактика инспекторлари хизмат хоналари ва уйлари атрофларига ҳамда 3-сектор биноси атрофи ҳамда 3-сектор худудидага бўйсунувчи 11 та маҳаллаларда ҳар хил турдаги кўчатлар экиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бир қаторда, ҳар бир Сирдарё тумани Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан “Яшил макон” умуммилий лойиҳасида виждонан ва сидқидилдан иштирок этиши бўйича мунтазам тарғибот ишлари олиб борилмоқда.  

Сирдарё туман Ички ишлар бошқармаси

Text to speech