30 Июн 2021 йил 82

Сирдарёда ИИВ М ва ФРББ ҳамда вилоят ИИБ М ва ФРБ ходимлари ва уларнинг ота-оналари иштирокида “Ватанга халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз!” концептуал ғояси мавзусига бағишланган тадбир ўтказилди.

Сирдарё вилояти Мусиқали  драма театр биносида вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, ҳудудий бўлинмалари ходимлари ва уларнинг ота-оналари иштирокида  “Ватанга халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз!” концептуал ғояси  мавзусига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари полковник Ш.Ходжаев, ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси вилоят бўйича бўлим бошлиғи подполковник Ж.Кенжаев ва бошқа масъул шахслар иштирок этишди.

Дастлаб хизмат ваколатини суиистеъмол қилиб хато йўлни танлаган ва аксинча қасамёдига содиқ қолиб ўз хизмат бурчини сидқидилдан бажариб келаётган ходимлар фаолиятига бағишланган таъсирчан видеоролик намойиш этилди.

Тадбирда ички ишлар органлари, айнан Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш тизимида амалга оширилаётган ишлар, соҳа ходимларига яратиб берилаётган шарт-шароит ва имкониятлар, ходимларнинг хизмат ва турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан сўзга чиққан бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ш.Ходжаев соҳада хизмат олиб бораётган ходимларга хизмат қонунчилигида белгилангани каби иш тутиш, вазифаларни сидқидилдан бажариш, хар бир холатга адолат билан ёндашиш борасида зарур тавсиялар берилди ва бажарилиши юзасидан назоратга олиш белгиланди. Шунингдек ходимларга хизмат вақтида конун доирасидан четга чиқмаслик, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, қўпол хатти-ҳаракатларга йўл қўймасликлари яна бир бор тушунтириб ўтилди.

Учрашув якунида ўз хизмат вазифасини виждонан адо этиб ўз сафдошларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига бошқарма бошлиғининг ташаккурномалари тақдим этилди.

Бундан ташқари 16 ёшга тўлиб, биринчи марта Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш бахтига мушарраф бўлган бир гуруҳ ёшларга ID-карталар  тантанали равишда топширилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech