7 Июл 2020 йил 369

Сирдарё вилоятида “Қурол” махсус профилактик тадбири ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги “Қурол тўғрсида”ги ЎРҚ-550-сон Қонуни ва  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 апрелдаги Фармони талаблари асосида фуқароларга тегишли бўлган қуролларнинг сақланиши ва улардан фойдаланиши устидан назоратни кучайтириш, қурол билан боғлиқ ноҳуш ҳолатларни олдини олиш бўйича тадбирларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган “Ўбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролар томонидан қурол ва унинг ўқ дориларини сақлаш қоидаларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган шартли номланган “Қурол” махсус профилактик тадбири ўтказилиб келинмоқда.

Ушбу тадбирнинг асосий мақсади шундан иборатки, фуқаролар томонидан шахсий қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва фойдаланиш тартибларига риоя этилишини текшириш, ишончли сақланишига тўсқинлик қилувчи шарт-шароитларнинг бартараф этилишини таъминлаш, жиноят ва бахтсиз ҳодисаларнинг юзага келишига замин яратувчи омилларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган мақсадли тадбирларни ўтказиш ҳамда аниқланган камчиликлар бўйича ўз вақтида белгиланган чора-тадбирларни кўришдан иборат.

Сирдарё вилоятида рўйхатга олинган 1197 нафар шахсий қурол эгаларини текшириш учун шу кунга қадар жами 702 нафар ИИОлари ходимлари ва 11 нафар Овчилик жамияти ходимлари жалб этилди. Шундан 1086 нафар шахсий қурол эгалари текширилиб чиқилди ва профилактик суҳбатлар ўтказилиб, тилхатлар олинди.

Текширув натижалари бўйича 59 та қоидабузарлик аниқланди. Шундан 8 таси овчилик билетининг амал қилиш муддатлари ўтиб кетганлиги, 35 та қурол сақлаш ва олиб юришга рухсатноманинг амал қилиш муддати ўтиб кетганлиги ва 16 та қурол ва ўқ дориларни сақлаш қоидаларини бузиш, шундан 2 таси сейф (метал қути) ҳолати қониқарсизлиги (носозлиги, маҳкам эмаслиги) ҳамда 14 та қурол ва унинг ўқ дориларини бирга сақлаш ҳолатлари аниқланиб, шулардан 1 нафари аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинчалик ИИБга олиб қўйилди ва 27 нафар шахсий қурол эгалари МЖтКнинг 221-моддаси бўйича жавобгарликка тортилди.     

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech