27 Март 2020 йил 344

Сирдарё вилояти ҳудудида карантинга олинган хонадонларда тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ҳудудида 2020 йил 26 март соат 09:00га қадар 14 кунлик тиббий кузатувга жами 4128 нафар шахслар олинган бўлса, шундан махсус тиббиёт муассасаларида 996 нафар, уй шароитида 3132 нафар шахслар тиббий кузатувга олинган бўлиб, ҳозирда уй шароитида тиббий кузатувга олинган 3132 нафар фуқаролар 804 та хонадонда истиқомат қилмоқда.

Ушбу хонадонларга карантиндаги фукаролар билан куни-кушнилари, махалладошлари, кариндош уруглари билиб билмасдан якин алока килмаслик максадида "ХОНАДОН КАРАНТИНДА" ёзувлари илиб чикилмокда. Карантиндаги шахсларни карантин қоидаларига риоя этишларини назорат қилиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари туну-кун хизмат олиб бориш учун жалб этилиб, эпидемик вазиятда мардонавор хизмат олиб бормоқда.

Шу ўринда алохида такидлаб ўтиш жоизки, ҳар бир фуқарога бириктирилган ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларига қатъий амал қилинг, уйингизни ёки тиббиёт масканини асло тарк этманг! Улар ҳақиқатдан ҳам Сизнинг хавфсизлигингиз учун хизмат қилмоқдалар.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech