26 Декабр 2020 йил 49

Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлимлари томонидан йил давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 07 ноябрь кунидаги “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4006-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ф.К.Гиясовнинг “Пробация гуруҳлари назорати остида турган шахслар томонидан ҳуқуқбузарлик ва қайта жиноят содир этилишига йўл қўймаслик” тўғрисидаги кўрсатмасига асосан Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Бошқарма бошлиғининг ўринбосари Ф.К.Гиясовнинг кўрсатмасига асосан, барча шаҳар-туман ИИО Пробация гуруҳи ходимлари назорати остида турган шахсларни яшаш ва иш жойлари текширилиб, улар билан профилактик ишлар олиб борилди. Бундан ташқари, назорат остида турган жами 1648 нафар шахсларни ижтимоий мослаштириш, ишга жойлаштириш, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 30 дан ортиқ меҳнат ва тадбиркорлик ярмаркалари ҳамда вилоятнинг шаҳар-туманларида ёшлар билан учрашувлар ўтказилди. Буларнинг натижасида 2020 йилнинг ўтган даври давомида хисобга олинган 885 нафар назорат остидаги шахсларнинг бандлиги таъминланиб, 25 нафардан ортиқ шахсларга кредит ажратиш ва тадбиркорликни йўлга қўйиш учун амалий ёрдамлар берилди. Бундан ташқари Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими суд органлари билан ҳамкорликда ташкил этилган 86 та сайёр судларда 727 нафар назорат остидаги шахслар жазо ўташдан муддатидан олдин шартли озод этилди. Шу билан биргаликда жазо ўташдан бўйин товлаганлиги учун жами 142 нафар шахсларга нисбатан судларга тақдимномалар киритилиб, шулардан 88 нафари жазони ижро этиш муассасаларига қайтарилган бўлса, 54 нафарини жазоси оғирига алмаштирилди.       

 Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech