15 Июл 2021 йил 450

Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими ходимлари томонидан тезкор профилактик ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 07 ноябрь кунидаги “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш    чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4006-сон қарори ижросини таъминлаш борасида Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, шаҳар-туман ИИО Пробация гуруҳи ходимлари назорат остида турган шахслар томонидан ҳуқуқбузарлик ва қайта жиноят содир этилишига йўл қўймаслик мақсадида уларнинг яшаш ва иш жойларини текшириб, тезкор профилактик ишлар олиб бормоқдалар. Уларни ижтимоий мослаштириш, ишга жойлаштириш, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 36 маротаба меҳнат ярмаркалари ҳамда вилоятнинг шаҳар-туманларида ёшлар билан учрашувлар ўтказилди. Буларнинг натижасида 2021 йилнинг ўтган даври давомида ҳисобга олинган 1014 нафар назорат остидаги шахсларнинг бандлиги таъминланиб, 45 нафардан ортиқ шахсларга кредит ажратиш ва тадбиркорликни йўлга қўйиш учун амалий ёрдамлар берилди. Бундан ташқари Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими суд органлари билан ҳамкорликда ташкил этилган 54 та сайёр судларда 325 нафар назорат остидаги шахслар жазо ўташдан муддатидан олдин шартли озод этилди. Бундан ташқари, судлар томонидан қўйилган чекловларга амал қилишлари бўйича Озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахсларни яшаш хонадонлари тунги вақтларда текширилиб, жазо ўташдан бўйин товлаган жами 131 нафар шахсларга нисбатан судларга тақдимномалар киритилиб, шулардан 82 нафари жазони ижро этиш муассасаларига қайтарилган бўлса, 49 нафарини жазоси оғирига алмаштирилди.    

Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими.

Text to speech