28 Март 2020 йил 280

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари томонидан виоятимиз ҳудудида Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олидини олиш мақсадида профилактик ишларини олиб боришмоқда.

Бугун дунёга хавф солиб турган коронавирус инфекциясининг мамлакатимизда тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўз навбатида Ички ишлар органлари ҳодимлари ҳам бу борадаги ишларга ўз ҳиссаларини қўшиб, мамлакатимиз фуқароларининг ушбу касалликдан беталофат чиқишлари учун бир қатор тарғибот ва ташвиқот тарбирларини ўтказмоқда.

Жумладан, Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ шахсий таркиби томонидан вилоятимиз ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар томонидан каратин қоидаларига амал қилинишини таъминлаш, Гулистон Давлат Университетида ва яшаш хонадонларида карантинга олинган фуқароларни қўриқлаш, шунингдек, овоз кучайтирувчи воситалар ёрдамида яшаш хонадонларидан чиқмасликлари юзасидан профилактик ишлар амалга оширилмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech