22 Ноябр 2021 йил 415

Сирдарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари билан Тошкент шаҳарга саёҳат ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Б.Т.Абдуллаев раислигида, 2021 йилнинг 9 ойида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 85 сонли баёнининг 5.2 бандида белгиланган топшириқ ижроси юзасидан, Сирдарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида юқори натижаларга эришиб қолган ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари билан 2021 йил 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрига саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари кузатуви остида 10 нафар ходимларнинг 23 нафар оила аъзолари билан, Тошкент шаҳрида жойлашган “Ашхобод сайлгоҳи”, “Магик сити”, “Занги Ота зиёратгоҳи” ҳамда “Ғалаба боғи” хиёбонларига ташриф уюштирилиб, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари маънавий ва маърифий дам олишлари учун барча шароитлар яратилаган ҳолда ташкил этилди. Саёҳатдан сўнг ходимлар ва уларнинг оила аъзолари яшаш хонадонларига хавфсиз етиб боришлари таъминланди.

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ

Text to speech