6 Январ 2021 йил 371

Сирдарё вилояти ИИБ М ва ФРБ ва унинг қуйи тизимларида ID-карталари берила бошланди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6065 сонли Фармони қабул қилинган эди. Шу мақсадда 2021 йил 4 январь кунидан бошлаб вилоятимизнинг барча шаҳар-туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларида фуқароларга ID-карта расмийлаштириш ишлари тўлиқ ташкил этилиб, фуқароларга ID-карталар берила бошланди.

Ушбу жараён билан яқиндан танишиш мақсадида жорий йилнинг 6 январ куни Сирдарё вилояти ИИБ М ва ФРБ биносига Сирдарё вилояти хокими Ғофуржон Мирзаев Ғаниевич ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шавкат Мавлянов Тахировичлар ташриф буюрдилар.

Ушбу ташриф давомида Сирдарё вилояти Хокими ва Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Сирдарё вилояти ИИБ М ва ФРБда жойлашган фуқаролар кутиш заллари ва хорижга чиқишни ташкиллаштириш хоналари ва ID-карта расмийлаштириш хоналарини кўздан кечириб, фуқароларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Сирдарё вилояти ИИБ МваФРБ

Text to speech