1 Август 2020 йил 728

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ раҳбарияти хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзоларидан хабар олди.

Қутлуқ байрам яъни, Қурбон хайити куни Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари эрталабки йўриқномага сафланишиб, йўриқномадан сўнг ўтганлар руҳи ёд этилиб, қуръон тиловат қилиниб, жонлиқ қурбонлиқ қилишди.

Шундан сўнг вилоят ИИБ ЙҲХБ раҳбарияти томонидан ташкиллаштирилган ҳайрия тадбирида, тизимда ҳалолу-пок хизмат қилиб, хизмат вақтида вафот этган ЙҲХБ ходимларининг оила аъзоларига ташкил этилган хайитликлар етказилди.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech