28 Ноябр 2020 йил 266

Сирдарё вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун концерт дастури ташкил этилди.

Ватанига ва оиласига садоқат, меҳр-муҳаббат руҳида фидойилик билан хизмат олиб бораётган бугунги кун ички ишлар органлари ходимлари ҳар томонлама давлатимиз томонидан муносиб равишда қўллаб-қувватланиб келинмоқда.

Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига, фарзандларига яратилаётган улкан шарт-шароитлар ҳамда кенг имкониятлар билан бир қаторда улар учун алоҳида маънавий-маърифий ва кўнгилочар дастурлар ҳам ташкил этилмоқда.

Жумладан, Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг дам олиш кунларини оиласи ва фарзандлари билан мароқли ҳамда сермазмун ўтказиш мақсадида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбариятининг ташаббуси билан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига, яқинларига Сирдарё вилояти мусиқали драма театрининг ижодий жамоаси, таниқли қўшиқчилар ва сўз усталари томонидан гўзал куй ва қўшиқларга, бетакрор рақсларга бой бўлган концерт дастури намойиш этилди.

“Ҳамиша халқимиз хизматидасиз фидойи ва жонкуяр ходимлар” шоири остида ўтказилган мазкур концерт дастурида ватанни мадҳ этувчи, миллий анъаналарни ўзида тараннум этган қўшиқ ва рақслар, оилага ҳурмат ва садоқатни акс эттирган саҳна чиқишлари, ҳаётий воқеаларга бой бўлган ҳажвиялар ходимлар ва уларнинг оила аъзоларида унутилмас таъсуротларни уйғотди.

Ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ва кўнгилочар дастурлар ҳар бир ходимни ватанига, халқига, ва оиласига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлаб, халқ манфаатлари йўлида пок ва ҳалол хизмат олиб боришини таъминлайди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech