6 Феврал 2023 йил 190

Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасида навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда она – Ватанига ва халқига содиқ, касбига фидойи, мустақил фикрлайдиган, изланувчан, интилувчан, зийрак, ҳушёр ҳамда истиқлол ғояларига садоқатли бўлган маънавиятли ва маърифатли авлодни тарбиялашга қаратилган қатор тадбирлар тизими ишлаб чиқилган бўлиб, “Маънавият ва маърифат дарслари” ана шу ўқитиш ва тарбия тизимининг муҳим таркибий қисмларидан биридир.

Ушбу дарсларда юртимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар, жамиятни демократлаштириш, янгилаш ва модернизация қилишга қаратилган ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмун-моҳияти чуқур ўргатилиб борилишини таъминлаш, улар талаблари асосида юклатилган вазифалар онгли равишда ижро этилишига эришиш ушбу дарсларнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Жорий йилнинг 4 февраль куни Сирдарё вилояти ИИБда навбатдаги “Маънавият ва маърифат дарси” ўтказилди.

Дарс мобайнида ходимларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 10-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти, ушбу қарор билан бўладиган ўзгаришлар, “Ички ишлар органлари ходимларнинг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси” талаблари бўйича ходимларга қўйилаётган талаблар тушунтириб ўтилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech