9 Январ 2021 йил 26

Сирдарё вилояти 3-сектор маъсуллари Сирдарё туманида уйма-уй юриш орқали аҳоли муаммоларини ўрганишди.

Мамалакатимизда амалага оширилаётган ислоҳотларнинг самарали натижалари секторлар кесимидаги жарёнларда ҳам яққол намоён бўлмокда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабр кунидаги Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида аҳолининг кам таъминланган, темир дафтарга киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди. Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Сирдарё туман ИИБ билан ҳамкорликда сектор худудига қарашли “Наврўз“ МФЙда уйма-уй юрилиб аҳолининг муаммо ва таклифлари ўрганилди.

Дастлабки манзил шу маҳалланинг “Иноқ” кўчасида истиқомат қилувчи Ғайрат Махатовнинг хонадони бўлди. Оилага 10 турдан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда уй рўзғор буюмлари тақдим этилди.

Шу куни мутасаддилар аҳолининг муаммоларини жойида ҳал этишга киришишди. Маҳалладаги кўчаларга тош-шағал ётқизиш ишлари бошлаб юборилди. Маиший газ балонлар ҳамда ун маҳсулотлари етказиб берилди. Ўрганишлар жарёнида фуқаро Исмоил Жанобиловнинг хонадони ҳам моддий кўмакга муҳтожлиги қайд этилиб, уларга ҳам озиқ-овқат ҳамда ҳовли таъмири учун шағал тўкиб берилди.

Шунингдек, “Марҳамат” кўчаси ҳудудидаги яроқсиз ҳолга келган 200 метр электр симлари ўрнига янгилари тортилди. Албатта, кўчалар ободлиги ва йўлларнинг равонлиги умуман олганда аҳолнинг турмуш шароитини яхшилаш борасида қилинаётган бу каби ҳайрли ишлар юртдошларимиз қалбида шукроналик  туйғуларини жўш урдирмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech