17 Сентябр 2020 йил 758

Ширин шаҳрида Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Ширин шаҳар акушерлик комплексининг мажлислар залида, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти ҳудудий комиссиясининг масъул котиби, вилоят ТEҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Д.Н.Хаитов ва шу бўлим катта тезкор вакили майор Б.Ш.Хўжаковлар иштирокида, «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 17.08.2020 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни-633-сонли, 2-моддасига асосан, ушбу Қонуннинг моҳиятини ва аҳамиятини етказиш ҳамда Сирдарё вилояти ҳудудида одам савдоси жиноятини олдини олиш юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ширин шаҳар Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ва ходимлари қатнашди.

Йиғилишда вилоят ҳудудий комиссияси масъул котиби, Сирдарё вилояти ИИБ ТEҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Д.Н.Хаитов йиғилиш қатнашчиларига «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 17.08.2020 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни-ЎРҚ-633-сонли, ушбу Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб, мутасадди ташкилотларни олдида турган вазифалар ва улар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида ҳамда комиссия олдида турган вазифалар ҳақида тушунча берди.

Шундан кейин, вилоят ҳудудий комиссияси ишчи гуруҳи аъзоси, Сирдарё вилояти ИИБ ТEҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили майор Б.Ш.Хўжаков сўзга чиқиб, йиғилиш қатнашчиларини одам савдоси жиноятини олдини олиш, мазкур жиноятга қарши курашиш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Йиғилиш давомида қатнашчилар томонидан саволлар берилиб, ҳудудий комиссия ишчи гуруҳи вакиллари томонидан керакли жавобларини олишди.

Text to speech