1 Феврал 2023 йил 850

Ширин шаҳар ҳамда Мирзаобод туман Ички ишлар бўлимларида янги тайинловлар амалга оширилди

Бугун, ширин шаҳар ҳамда Мирзаобод туман Ички ишлар бўлимларида бўлиб ўтган йиғилишда ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан тайинлов амалга оширилди.

подполковник Бегимов Уткиржон Саттарович, Ширин шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига. Тайинловга қадар У. Бегимов Сирдарё вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизматида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек подполковник Холматов Акмал Нематович Мирзаобод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар А.Холматов Ширин шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Йиғилишда, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Санджар Жабаров, шаҳар-туман сектор раҳбарлари, соҳавий хизмат ҳамда ташкилот раҳбарлари, шаҳар-туман ИИБ лар ходимлари иштирок этишди. Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан, Ширин шаҳар ҳамда Мирзаобод туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш чораларини кучайтириш ва бу борада кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда ишларни амалга ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

 

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech