16 Ноябр 2021 йил 368

Сайхунобод тумани ИИБ ходимлари “Яшил макон” умуммилий тадбирида фаол иштирок этишмоқда.

2021 йил 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш орқали яшил майдонларнинг ҳажмини ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилгани муносабати билан Сайхунобод тумани ҳудудида экологик муҳитни янада яхшилаш, аҳоли саломатлигини сақлаш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда Сайхунобод тумани Ички ишлар бўлими ходимлари фаол иштирок этиб келишмоқда.

Жумладан, ушбу топшириқга асосан экилган дарахт кўчатларини турлари ҳудуднинг иқлим шароити ва экиш майдонларининг ўзига хос ҳусусиятларидан келиб чиқган ҳолда танлаб олиниб, жорий йилнинг 12 ноябрь кунига қадар туман ИИБ маъмурий ҳудудида ҳамда унинг атрофларига ва профилактика инспекторларининг хизмат уйларига 320 та манзарали ҳамда 120 та мевали кўчатлар экилиши ишлари ташкиллаштирилди.

Шу билан бир қаторда, ҳар бир Сайхунобод тумани Ички ишлар бўлими ходимлари билан “Яшил макон” умуммилий лойиҳасида виждонан ва сидқидилдан иштирок этиши бўйича мунтазам тарғибот ишлари олиб борилмоқда.  

Сайхунобод тумани ИИБ 

Text to speech