12 Август 2020 йил 351

Сардоба туманида "Саҳоват ва кўмак" умумхалқ ҳайрия тадбирлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги "Коронавирус пандемияси даврияда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПФ-6038-сонли Фармони қабул қилинди. Шу кунгача Сардоба тумани 3-сектор аҳолисининг камбағал қатламларига уч босқичда ёрдам кўрсатилмоқда.

3-секторда "Темир дафтар" шакллантирилганидан кейин "Саховат ва кўмак" жамғармалари ва ҳомийлар орқали камбағал оилаларга пул, озиқ-овқат ва дори-дармон шаклида ёрдам кўрсатилди. Фармоннинг 5-бандига асосан "Темир дафтар"га киритилган камбағал оилаларга Қурбон хайити арафасида 750 000 минг сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

Фармоннинг 1-бандига мувофиқ, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари шакллантирилди. Бунда асосан меҳнатга лаёқатсиз ногиронлар ва сурункали касалликга чалинганлар, якка ёлғиз кексалар, бевалар ва ўзгалар қарамоғига муҳтожлар, 5 ва ундан кўп фарзанди бор оилаларга қаратилди. 

Сардоба тумани Бирлашган МФЙда кам таъминланган, кўп фарзандли, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор оилалардан 127 таси хисобга олинган бўлиб, ҳозирда Сардоба тумани Бирлашган МФЙда тумани ИИБ хотин-қизлар масаласи бўйича катта инспектор Л.Пўлатова ҳамда Бирлашган МФЙ профлактика инспектори А.Солиевлар билан биргаликда уларнинг 109 тасига Республика бюджетидан жон бошига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. Ҳозирги кунда бундай эзгу ишлар давом этмоқда. 

 

Text to speech