18 Ноябр 2021 йил 437

Сайхунобод туманида “Ишга мархамат” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Сайхунобод тумани Бандликка кўмаклашиш марказида туман Бандликка кўмаклашиш Маркази ходимлари, Сайхунобод тумани ИИО Пробация гуруҳи ходимлари билан ҳамкорликда ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган фуқаролар, назорат остидаги шахслар, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашга мажбур бўлганларларни бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш бўйича “Ишга мархамат” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркада Сайхунобод тумани ИИБ Пробация гуруҳида назорат остида турган шахслар қатнашди. Назорат остида турган шахслар тумандаги бўш иш ўринлари ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишлари билан таништирилди. Назорат остидаги шасхлар А.Р, Б.М ва Х.Д лар ҳақ тўланадиган жамоат ишларида ишлашини маълум қилди. Қолган фуқаролар ҳозирги кунда норасмий иш билан бандлигини билдириб марказ томонидан таклиф этилган ишларни рад этди.

Ярмарка натижаларига кўра, жами 15 нафар ишсиз фуқроллар иш билан таъминлаш бўйича йўлланмалар берилди, шунингдек 10 нафар ишсиз фуқарога ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди.

Сайхунобод тумани ИИБ Пробация гуруҳи

Text to speech