17 Октябр 2020 йил 452

Профилактика инспекторлари масофавий таълим жараёнлари якуни бўйича имтиҳондан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4603-сон қарори ҳамда ИИВнинг 2020 йил 22 июль кунидаги “Ички ишлар органларининг профилактика инспектори лавозимларига тўғридан-тўғри танлов асосида қабул қилинган ходимларни махсус касбий тайёрлаш тўғрисида”ги 119-сонли фармойишига мувофиқ, Сирдарё вилояти ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори лавозимларига тўғридан-тўғри танлов асосида хизматга қабул қилинган ходимларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўникмаларни шакллантириш ҳамда уларни махсус касбий тайёрлаш мақсадида жорий йилнинг 10 август кунидан 10 октябрь кунига қадар ИИВ Малака ошириш институти Сирдарё филилалида масофавий ўқув курслари ташкил этилди.

Ўқув курсларига жалб этилган ходимлар билан вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланган жадвал асосида, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда саф тайёргарлиги бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.

Масофадан ўқитиш ўқув курслари якуни бўйича филиалда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Ш.У.Уралов, ҲПБ бошлиғининг ўринбосари подполковник И.Р.Расулов, Кадрлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосар майор Ж.Т.Мухторов, Гулистон тумани ИИБ бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Х.М.Хазратовлар иштирокида якуний имтиҳонлар қабул қилинди. Шунингдек, якуний суҳбат жараёнлари бевосита вазирлик Малака ошириш институти масъул ходимлари томонидан онлайн тарзда назорат этилиши ташкиллаштирилди.

“Якуний имтиҳонда тингловчиларнинг савол мазмун ва моҳиятини тўлиқ ва кенг ёритиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг асарлари ва маърузалари, Ички ишлар вазирлиги буйруқлари ва бошқа махсус адабиётлардан фойдаланган ҳолда асослаб бериши, шунингдек, назарий жавобларни ички ишлар органларининг амалий фаолияти билан боғлаб, мисоллар орқали ижодий ёндошган ҳолда ёритиб беришига эътибор қаратилди.” –дейди ИИВ Сирдарё академик лицейи директорининг ходимлар малакасини ошириш бўйича ўринбосари майор О.Ш.Суяров.

Хулоса ўрнида ИИВ Малака ошириш институти Сирдарё филилалида масофавий ўқув курсларида малака ошираётган ёш ходимларни янада қўллаб-қувватлашга, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳияти ривожланиши ва креатив фикрлаш қобилиятини оширишга, ходимларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, келажакда етук ва истеъдодли, қобилиятли, креатив фикрловчи мукаммал кадрларни етиштиришда хизмат қилмоқда.

 

Text to speech