22 Декабр 2021 йил 565

Профилактика инспекторлари «Махсус воситаларни қўллаш, фойдаланиш ва сақлаш тартиби» бўйича қисқа муддатли ўқув курслари бўлиб ўтди.

Сўнгги вақтларда Ички ишлар органларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноий қилмишлар содир этган шахсларни қўлга олиш, олиб келинишида ушбу фуқаролар томонидан қаршилик кўрсатиш ҳолатлари учраб келмоқда. Бу эса ўз навбатида Ички ишлар органлари ходимлари томонидан, Ички ишлар вазирлигининг «Ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалари ва ўқ-отар қуролни қўллаш тартиби тўғрисида»ги буйруғига асосан ички ишлар органлари ходимларига юклатилган вазифаларни бажариш чоғида жисмоний куч ишлатиши, ўқ-отар қурол ва махсус воситаларни қўллашга бўлган эҳтиёжни оширмоқда.

Шу билан бир қаторда, Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси профилактика инспекторлари учун янги замонавий махсус воситалар олиниб, хизматга жалб этилаётган ходимларга хизматда фойдаланиш учун берилиши, шу боисдан ходимларга махсус воситалар, ўқ-отар қуроллар ҳамда жисмоний куч ишлатиш бўйича махсус тасдиқланган дастурга асосан ўқув машғулотлари ўтказилиб, профилактика инспекторларига ўрнатилган тартибда сертификатлар берилиши белгиланган.

Ички ишлар вазирлиги Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси махсус тайёргарлик ўқув марказининг малакали мутахассислари томонидан Сирдарё вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг 245 нафар профилактика инспекторлари билан махсус воситаларни (ПР-73, электрошокер ҳамда қўл кишанлари) қонуний қўллаш ва хизматда фойдаланиш тартиби бўйича қисқа муддатли мобил сайёр ўқитиш ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ташкил этилган ўқув курслари жараёнида барча ходимлар электрошокер қурилмасидан фойдаланиш ҳамда қўллаш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиш билан бир қаторда, ходимлар томонидан келгусида бевосита хизмат фаолиятлари давомида ушбу қурилмадан фойдаланишда ҳуқуқий асос сифатида белгиланган намунадаги сертификатга эга бўлдилар.

Сирдарё вилояти ИИБ ҲПБ

Text to speech