20 Декабр 2021 йил 338

Ўтказилган тезкор тадбир давомида 1.840.000 сўмлик пиротехника воситаларини сотаётган вақтда фуқаролар қўлга олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ ТEҚКБ масъул ходимлари томонидан Мирзаобод туман ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Мирзаобод тумани, Янгиобод маҳалласида яшовчи фуқаролар В.А, Н.К ҳамда С.А лар Мирзаобод тумани, Янгиобод МФЙ ҳудудида «БРИТАНИК» номли 40 блокда 22.000 дона, «Золотои песов» номли 20 дона салют, «Королевский салют» номли 10 дона салютлар умумий нархи 1.840.000 сўмлик пиротехника воситаларини сотаётган вақтда ушланиб, ҳужжатлар расмийлаштирилиб олинди. 

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1851-моддаси (Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech