22 Декабр 2021 йил 355

Оқолтин туманида пробация ҳисобида турган маҳкумларга сайёр суд бўлиб ўтди

Оқолтин тумани ИИО Пробация гуруҳи томонидан 2021 йил 02 декабрь  куни Жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман суди  биносида навбатдаги ўтказилган судда қуйидаги Оқолтин тумани ИИО Пробация гуруҳида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг ишлари кўриб чиқилди.

Жумладан қуйидаги маҳкумлар Жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман судиниг 09.08.2021 йилдаги ажримига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддасига асосан 11 ой 1 кун муддатга озодликни чеклаш жазосига  алмаштирилган. Оқолтин тумани Тошкент маҳалласида яшовчи маҳкума М.А Жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман судиниг 02.12.2021 йилдаги ажримига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан ўталмай қолган 7 ой 26 кун муддатга озодликдан маҳрум килиш жазосига алмаштирилди.

12.11.2020 йилда Гулистон шаҳар судининг ҳукмига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан ўталмай қолган 2 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланган, Оқолтин тумани Шодлик маҳалласида яшовчи маҳкум E.Дни ЖКнинг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Ўтказилган сайёр судда ЖИБ Оқолтин туман судининг раиси M.Mирзохидов, туман прокурори ёрдамчиси Ғ.Санақулов, Пробация гуруҳи ҳодимлари ҳамда икки нафар назорат остидаги шахс иштирок этди. 

Оқолтин тумани ИИО Пробация гуруҳи 

Text to speech