6 Июл 2020 йил 370

Оқолтин тумани ИИБ томонидан яна бир ажрашиш ёқасига келиб қолган оила ўрганилди.

Оила муқаддас қўрғон, унда миллат келажаги мужассам. Ёшларни тарбиялаш, камолотга етказиш, илм-ҳунар бериш, уй-жойли қилиш-ўзбек оилаларининг азалий анъаналаридир. Минг афсуски, кейинги пайтларда халқимизга хос бўлмаган айрим иллатлар, оилавий ажрашишлар, турли низоли вазиятлар, ишсизлик, оиладаги носоғлом муҳит, маънавий тушкунлик, эҳтиёжмандлик, жиноятга қўл уриш ҳолатлари каби омиллар нотинч, ноқобил, кемтик оилалар ва қатор ижтимоий-маънавий муаммоларни пайдо қилмоқда. Бу каби муаммоларни бартараф этиб, оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, оилаларда маънавий-аҳлоқий муҳитни яхшилаш, ибратли оилавий анъаналарни сақлаб қолиш бўйича масъул жамоат ташкилотларининг ҳамкорликдаги ишлари йўлга қўйилган.

Оқолтин тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори Д.Усмонова томонидан Оқолтин тумани "Бўстон" МФЙ "Бахмал" кўчаси 12/2 уйда яшовчи фуқаро Н.Ш Ўзбебикистон Республикаси Президенти халқ қабулхонасига мурожаат қилганлиги юзасидан профилактик суҳбат ўтказилди. 

Ўтказилган суҳбат давомида фуқаро Н.Ш нинг турмуш ўртоғи билан оилавий муносабатларига қайнонаси ва бошқа қариндошлари аралашаётганлиги сабабали оиласида нотинчлик бўлаётганлиги, турмуш ўртоғининг мустақил фикрга эга эмаслигини таъкидлаб ўтди. Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Н.Шнинг хонадонига ташриф буюриб, уларнинг оилавий шароитлари тўлиқ ўрганилиб фуқаро Н.Шга ҳуқуқий тушунча бериб ўтилди. 

Оилавий ажримларнинг олдини олиш, келишмовчилик ва низоларни бартараф этиб, намунали, тинч-тотув оилалар сонини кўпайтириш борасидаги ишлар давом этмоқда ...

Зеро, мустаҳкам оила-юрт таянчи!

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech