28 Январ 2021 йил 288

ОГОҲЛИК ДАВР ТАЛАБИ!

Сайхунобод туманида яшовчи В.Н нинг турмуш ўртоғи Н.Г қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этди, ўзаро келишмовчилик натижасида Н.Г ўз аёлини уч марта пичоқлади, натижада В.Н шифохонада ётқизилиб, Н.Г нинг юқоридаги ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят иши очилиб бугунги кунда Сайхунобод тумани прокуратураси томонидан тергов ишлари амалга оширилмоқда. Бу каби жиноятларни олидини олиш мақсадида Сайхунобод туманида фаоллар йиғилиши ташкил этилди. Фаоллар йиғилишида Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Ў.Мамадаминов ва Сирдарё вилояти прокурори биринчи ўринбосари О.Қўлдошев ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосарлари иштирок этишди. Ушбу жиноятни келиб чиқиш сабаблари атрофлича кенг жамоатчилик ўртасида ўрганилди, келгусида бу каби жиноятларни олдини олиш юзасидан кўрсатмалар берилиб, маҳаллаларда ишлаш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш юзасидан кенг жамоатчилик жалб қилинишига келишиб олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech