29 Январ 2021 йил 501

Назоратда турувчи шахсларга нисбатан сайёр суд бўлиб ўтди..

Сайёр суд мажлисида Жиноят ишлари бўйича Гулистон шахар судининг раиси У.Джумаев ҳамда судьялари И.Қорабоев, М.Омоновлар Гулистон шахар Прокурорининг ёрдамчиси Б.Ахмедов, Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи катта инспектори капитан О.Х.Турсунов ва Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гурухида назорат остида турган шахслар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Хозирги  кунда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида  жами 294 нафар назорат остидаги шахслар шулардан 68 нафари ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, 29 нафари муайян хуқуқдан маҳрум қилиш жазоси,  59 нафар озодликдан чеклаш жазоси, 11 нафари синов, 127 нафари шатли озод этилганлар жазо ўтаётган шахслар мавжуд.

2021 йил 27 январь куни Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судида Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи назорати остидаги шахслар иштирокида сайёр суд бўлиб ўтди.

Сайёр суд мажлисида Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи назоратида турган шахслардан 25 нафари ва уларнинг ота-оналари ҳамда яқин қариндошлари иштирок этишди.

Кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 6 нафар шахсларга жумладан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “и” банди билан судланиб, хозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган Н.З, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан судланиб, хозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган Б.О, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан судланиб, хозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган Я.А, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси 1-қисми  билан судланиб, хозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида  озодликдан чеклаш  жазосини ўтаётган Ю.Ф, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан судланиб, хозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган Б.Ш, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан судланиб, хозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида озодликдан чеклаш  жазосини ўтаётган Б.Мларга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди томонидан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

2020 йил 25 май куни ЖИБ Гулистон шаҳар судининг ажримига асосан   Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан озодликдан чеклаш жазоси тайинланган илгари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 223-моддаси 2-қисми билан судланган Р.Р ўзига тегишли хулоса чиқармасдан жазони ўташдан бўйин товлаб суд томонидан қўйилган тақиқ ва чекловларни бузганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмига асосан озодликдан чеклаш жазоси озодликдан махрум қилиш жазосига алматирилди.

Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи

Text to speech