16 Октябр 2021 йил 843

Навбатдаги сайёр қабул Гулистон шаҳрида бўлиб ўтди!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан жойларда фуқароларнинг жамоатчилик қабуллари ўтказилмоқда.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси олдида турган муҳим вазифалардан биридир.

Шу йилнинг 16 октябрь куни МваФРББ бошлиғининг ўринбосари подполковник А.Я.Меҳмонов бошчилигида Гулистон шаҳар «Халқ қабулхонаси» биносида Сирдарё вилояти аҳолиси учун, Миграция соҳасидаги масалалар, хусусан, фуқароликни олиш, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий яшаш учун рухсатнома олиш, чет элга чиқиш учун биометрик паспорт бериш, чет эл фуқароларининг бўлиш муддатини узайтириш ва бошқа масалалар бўйича қабул бўлиб ўтди.

Жамоатчилик қабулида кўпгина муаммолар жойида ҳал қилинди. Фуқароларнинг индивидуал мурожаатлари учун белгиланган муддатлар билан кўрсатмалар берилди. Бир қатор мурожаатлар бўйича тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Қабул якунига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилган тўрт нафар фуқарога ҳамда уч нафар ун олти ёшга тўлган шахсларга тантанали равишда идентификацион ID-карталар тақдим этилди.

Шундан сўнг, Гулистон шаҳридаги «Болалар шаҳарчаси»га ташриф буюрилди ва ўн олти ёшга тўлган беш нафар тарбияланувчиларга идентификацион ID-карта ва совғалар топширилди.

 

 

Text to speech