23 Октябр 2021 йил 468

Наъмунали ўқувчига оқ йўл тиланди.

Янги Ўзбекистонда ёшларга берилаётган имкониятлар ва имтиёзлардан самарали фойдаланган ҳолда 3-ренессанс сари дадил қадам қўяётган мамлакатимиз ва унинг ривожига ўз ҳиссасини қўшиш орқали Она ватанимизнинг олдидаги фарзандлик бурчини адо этишни ният қилган Моҳичеҳра Хурсанова жорий йил Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сирдарё академик лицейини аъло баҳоларга тамомлади.

Мамлакатимизда эртанги кун эгалари – ёшларга таълим-тарбия бериш, уларни соғлом ва баркамол этиб вояга етказишга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Учрашувда ёш талаба ўз билим ва тажрибаларини ўқувчилар билан ўртоқлашди, шу даражага етишишига улкан ҳисса қўшган устозларига каттадан-катта ташаккурлар айтди. Ўқитувчилар илмнинг аҳамияти ва Моҳичеҳранинг саъй-ҳаракатлари ҳақида фикр билдирди. Лицей раҳбарияти наъмуна кўрсатган собиқ ўқувчисини эсдалик совғалари билан тақдирлади ва оқ йўл тилаб кузатдилар.

Талаба сифатида қабул қилинган олий ўқув юртларидан Европанинг энг нуфузли олийгоҳларидан бири, 14-асрда ташкил этилган Италиянинг Сапиенза ди Рома (Рим Давлат университети)да ўқишни давом эттириш истагини билдирган ушбу ёш талабани рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сирдарё академик лицейи раҳбарияти ўқувчилар ўртасида «Мотивацион учрашув» ташкил этди.

Text to speech